10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Туризм
7 Фев  2020 1027

Сингапур туризм соҳасидаги ишончли ҳамкоримиз

Бугун пойтахт ҳокимлигида Сингапур делегациясининг бизнес-федерацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда «Formula One Furniche» компаниясининг бошқарувчи директори Шалини Камал Шарма, «Shatec Institutes» институти директорининг вазифасини бажарувчи Шо Лим Джин (Виктор) ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментининг бошлиғи Санжар Тожиев ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Учрашув жараёнида Санжар Тожиев меҳмонларни мамлакатнинг туристик салоҳияти билан таништирди, пойтахтда туризм соҳасида, хусусан, меҳмонхона бизнеси йўналишида амалга оширилаётган лойиҳаларни тақдим қилди. Сингапурнинг бу йўналишдаги катта тажрибаси ва ютуқларини эътироф этиб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан таклиф билдирди. Мулоқот жараёнида томонлар бу масалани атрофлича муҳокама қилдилар. Учрашувда малакали мутахассисларни тайёрлашнинг аҳамияти алоҳида таъкидланиб, «Shatec Institutes» институти директорининг вазифасини бажарувчи Шо Лим Джин (Виктор) ўзбек ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишга ҳамда меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳасида малака ошириш тренингларини ташкил этишга хоҳиш билдирди.

Шунингдек, «Formula One Furniche» компанияси билан ҳам ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу компания меҳмонхона тармоқлари учун маҳсулотлар, хизматлар ва технологияларнинг тўлиқ кўламини тақдим қилувчи дунёдаги ягона компаниядир.

Томонларнинг ҳамкорлик юзасидан мулоқоти давом этади, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech