24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Инвестициялар
10 Фев  2020 870

Сингапур юртимиз кимё ва тўқимачилик саноатини ривожлантиришда фаол

2020 йил 7 февралда Энергетика вазирлигида Сингапур Республикасининг савдо ва саноат бўйича катта давлат вазири Кун Ко По бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Сингапур Республикасининг мамлкатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зулфиқли Бахаруддин иштирок этди.
Ўзбекистон томонидан музокараларда шунингдек «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти аъзолари ҳам иштирок этдилар.
Томонлар Сингапур компаниялари иштирокида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Хусусан, ҳозирги пайтда «Индорама» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон суперфосфат заводи» АЖ ни янада модернизация қилиш ва мавжуд қувватларини кенгайтириш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши давом эттирилмоқда. Сингапур компаниясининг инвестициявий мажбуриятлари 67 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда суперфосфат ишлаб чиқариш қувватларини 350 минг тоннага етказиш, иккинчи босқичда – завод томонидан ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаш режалаштирилган.
Маълумот учун, «Индорама» компанияси пахтачилик-тўқимачилик соҳасига фаол инвестициялар йўналтирмоқда ва бошқа истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш масалаларини ишлаб чиқмоқда.
Сингапур томони Сингапур хусусий секторининг юртимизда қуёш электрстанцияларини қуриш бўйича лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Музокаралар давомида томонлар ўртасида энергетика ва кимё тармоғидаги истиқболли лойиҳаларни, хусусийлаштириш объектларини ўрганиш, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, шу жумладан, Сингапур тажрибасидан фойдаланган ҳолда, ташқи бозорда сотиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech