31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Хавфсизлик
4 Апр  2020 1061

Синовли кундаги ўғирлик

Ҳозирги эпидемиологик ҳолат шароитида жиноят содир этишни қандай баҳолаш мумкин. 

Жорий йил 1 апрелида пойтахтнинг Яккасарой тумани ИИО ФМБга 76 ёшли С. Касам мурожаат қилди. Унинг айтишича, 20 мартдан 1 апрелга қадар бўлган давр ичида номаълум шахслар унинг корхонаси офисига кириб, ичида 4 100 доллар ва 45 миллион сўм бўлган сейфни ўғирлаб кетган. Корхона вақтинчалик фаолиятини тўхтатганлиги боис ўғирлик вақтида қоровуллар бўлмаган.

Воқеа жойига етиб келган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидн ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 21 март, тахминан соат 04.50 да корхона ҳудудига икки нафар номаълум шахс кириб, 25 дақиқа ичида юк билан чиқиб кетишган. Ушбу факт асосида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми «в» банди бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тезкор-тергов тадбирлар натижасида номаълум кимсаларнинг автомобили русуми ва уларнинг шахслари аниқланди. Гумонланувчилар — улардан бири 21 ёшли К. Ойбек ва муқаддам судланган М.Эльдарлар қўлга олиндилар. Уларнинг уйлари ертўласидан топилган сейф ашёвий далил сифатида олинди. Тергов давом этмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech