30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,7 °C

Инвестициялар
22 Мар  2020 1727

Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади

2020 йил 19 мартда Ҳукуматнинг 173-сонли «Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, савдо-логистика терминалини қуриш учун «Sirdaryo savdo logistika markazi» унитар корхонасига Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги «Фаровон» МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

- 2020-2024 йилларда – 25 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилади;

- камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавкарантин» инспекцияси бўлимлари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади.

Савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидимология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилади.

Шунингдек, савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech