23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Спорт
18 Дек  2018 1740

Аёллар волейболи: чемпионлик учун кураш бошланди

Волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатига старт берилди. Унинг биринчи тури Урганчда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига университет (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети) мақоми берилгач, ушбу ОТМнинг аёллар волейбол жамоаси номи ҳам ўзгарди. Унга Жисмоний тарбия университети спорт клуби (ЖТУСК) номи берилди. Аммо бу янги номланиш спортчи қизлар мақомига таъсир кўрсатгани йўқ. Жамоа шонли анъаналарни давом эттирмоқда ва мамлакат чемпионлиги учун курашга астойдил бел боғлаган.

Жамоа қаторасига 23 йилдан бери чемпион бўлмоқда ва бу давр ичида волейболчи қизларнинг бир неча авлоди келиб-кетди. Бу сафар ҳам спортчи талаба-қизлар ташаббусни ўз қўлларига олиб, етакчига айланишди. Қизлар иккинчи ва учинчи ўринда бораётган НДПИ (Нукус) ва «Янгиқўрғон» (Наманган) жамоаларини ортда қолдирмоқда.

ЖДПИ (Жиззах) ва «Хоразм» жамоалари олти баллдан тўплашган.  Жиззахлик қизлар учун тўртинчи ўрин омад ҳисобланса, мусобақа мезбонлари учун бу қониқарли натижа эмас. Ўтган йилларда урганчлик волейболчи қизлар етакчилар қаторида борган. Турнир аутсайдерлари сафидан эса «Гулистон ВК» ва «Бухоро» жамоалари ўрин олган.

Тимур Низаев.
«Правда Востока» шарҳловчиси.

ЎзА сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech