26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Саломатлик
9 Мая  2020 575

Соғайганлар 1 800дан ошди

Бугун Фарғонада 5 нафар, Хоразмда 10 нафар, Тошкентда 13 нафар коронавирусга чалинган бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Фарғонада тузалганларнинг 3 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари эса Бухоро вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 35 ёшда.

Фарғонада шу пайтга қадар 136 нафар бемор соғайиб чиқди.

Хоразмда тузалганларнинг 8 нафари эркак, 2 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Хоразмда шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайиб чиқди.

Шунингдек пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 6 нафар, жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида тузалган 27 ёшли эркак Қорақалпоғистон Республикасидан.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Қозоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шифо топганларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 561 нафар бемор соғайиб чиқди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech