07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Саломатлик
1 Июн  2020 503

Соғайганлар 11 ёшдан 71 ёшгача

Учта ҳудуддан 22 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 2 859 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари 50 ва 47 ёшли аёллар, 1 нафари эса 28 ёшли эркак.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1 120 нафарга етди.

Самарқанд вилоятидан соғайганларнинг 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда.

Андижон вилоятида тузалган бемор 22 ёшли аёл бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2 859 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech