04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Саломатлик
29 Мая  2020 348

Соғайганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор

Тошкентда соғайганлар сони 1 000 нафардан ошди, улар орасида Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

Бугун Тошкентда 22 нафар, Самарқандда 7 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар жами 34 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Пойтахтимизнинг Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 10 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалган 6 нафар беморнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги эса 19 ёшда.

Тошкентда эндиликда соғайиб чиққан беморлар сони 1 019 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг 5 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49 ёшда, ёши кичиги 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Самарқандда эндиликда соғайганлар сони 265 нафарга етди.

Қорақалпоғистонда соғайганлар 5 нафар беморнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43,ёши кичиги эса 35 ёшда.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 122 нафар бемор соғайиб чиқди. Ҳозирда шифокорларимиз ушбу ҳудудда даволанаётган 6 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 2 728 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech