09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Саломатлик
28 Мая  2020 346

Соғайганлар сони 2 700 га яқинлашди

Тошкентда 17 нафар, Андижон ва Самарқандда 9 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 2 700 нафарга яқинлашди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 21 ёшда. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

Тошкентда шу пайтга қадар 997 нафар бемор соғайган.

Андижонда 5 нафар, Самарқандда 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Андижонда тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ.

Андижонда айни пайтга қадар 174 нафар бемор соғайган.

Самарқандда шифо топганларнинг 2 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 36 ёшда.

Самарқандда айни пайтга қадар 258 нафар бемор соғайган.

Шундай қилиб, бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 694 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech