31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Саломатлик
12 Мая  2020 589

Соғайганлар сони бугун яна 30 нафарга ошди

Тошкент, Хоразм ва Наманганда 30 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2 040 нафарга етди.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразмда 18 нафар ва Наманганда 5 нафар, жами 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 52 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 2 040 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланган беморлар сони 2 519 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 469 нафар бемор даволаняпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech