30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Саломатлик
15 Мая  2020 665

Соғайганларнинг кичиги 3 яшар қизалоқ

 Бугун Наманганда 5 нафар, Самарқандда 15 нафар, Қорақалпоғистонда 2 нафар бемор тузалди, улар орасида 3 ёшли қизалоқ ҳам бор.

 

Наманганда тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Наманганда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайиб чиққан.

Самарқанд тузалганларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Самарқандда шу пайтга қадар 144 нафар бемор соғайган.

Қорақалпоғистонда тузалганларнинг бири 35 ёшли, иккинчиси эса 36 ёшли эркак.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 112 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2 158 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech