05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,2 °C

Саломатлик
29 Апр  2020 1659

Соғайиш кўпаймоқда, марра яқин

Бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 1096 нафарга етди.

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 16 нафар, шунингдек, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, жами 37 нафар бемор буткул соғайди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 76 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 38 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Жумладан, 11 ёшли ва 2 ёшли қизалоқлар ҳамда 32 ёшли эркак коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 350 нафар бемор соғайиб чиқиб,  юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуд бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1 096 нафарга етди ва даволанаётганларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 1 969 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, айни пайтда жами 865 нафар бемор даволанмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech