13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Саломатлик
28 Июн  2020 414

Соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

Бугун пойтахтимизда 202 нафар бемор соғайиб, жами юртимизда соғайганлар сони 5 240 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Бундан ташқари, бугун Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар бемор соғайганди. Шу тариқа 202 нафар инсон касалликдан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди. Эслатиб ўтамиз, охирги рекорд кўрсаткич 25 июнь куни қайд этилган бўлиб, 192 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 044 нафар бемор COVID-19ни енгди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5 240 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech