24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Саломатлик
5 Июл  2019 636

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов

Президентимизнинг тегишли қарори ижроси доирасида Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи, иккинчи ва учинчи клиникалари негизида таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган кўп тармоқли клиника ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Дилдора Рустамова  ушбу янги кўп тармоқли клиника  директори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Д. Рустамова 1992 йилда Тошкент тиббиёт академиясида ва 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Шу вақтгача у Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech