24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
30 Апр  2019 1261

Қатор корхоналарда давлат улушлари қисқармоқда

Учта банк ва бир қатор корхоналарда давлат активлари биржа савдоларига қўйилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги «Фонд биржасида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, инвесторларга «Алоқабанк», «Туронбанк» ва «Asia Alliance Bank»даги давлат улушининг 25 фоизи, шунингдек, «Кафолат» АЖ суғурта компанияси акцияларининг 25 фоизи таклиф этилади.

«Қизилқумцемент» АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 39,5 фоизи ва «Кварц» устав капиталидаги 74,98 фоизи биржа савдоларига қўйилади.

Инвесторлар, шунингдек, «Cоcа-cоlа Bottlers Uzbekistan» устав капиталида 57 фоиз акцияларни, ёғ-мой корхоналарида давлат акцияларининг бир қисмини - «Эвроснар» МЧЖ – 51 фоиз, «Каттақўрғон ёғ-мой» АЖ - 64,9 фоиз, «Урганч ёғ-мой» АЖ - 60,3 фоиз, «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ – 51 фоиз, «Фарғона ёғ-мой» АЖ - 84,5 фоиз, «Қарши ёғ экстракция» АЖ – 51 фоиз харид қилиш имконига эга бўладилар.

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича учта заводнинг 51 дан 71,2 фоизгача акциялари, «Фарғона азот» АЖ (51 фоиз) акциялари, шунингдек, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ (51 фоиз) ва «Деҳқонобод сода заводи» МЧЖ (51 фоиздан ортиқ), «Ангрен ИЭС» АЖ (99 фоиз) ва «Янги Ангрен ИЭС» АЖ (99,59 фоиз) улушлари сотилади.

Ҳукумат шунингдек, саккизта нефть ва газ саноати, иккита электр энергияси корхоналаридаги давлат улушларини сотади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech