08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
25 Июл  2019 726

Сўхлик ёшлар олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинадиган бўлди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида вилоят сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Қабулда жами 254 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита сектор раҳбарларига 162 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 28 та ичимлик суви ва суғориш тизимида сув таъминоти, 16 та ички йўлларни таъмирлаш, 20 та қурилиш ишларини олиб бориш, 10 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ва уларнинг моддий-техника базаси масаласида, 8 та уй-жой масаласида, 4 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 25 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 19 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Сўх тумани ахолисини ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитларни яратиш мақсадида мавжуд ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш бўйича вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Аҳоли билан суҳбат давомида улар ўзларини қийнаб турган муаммоларни баён этдилар. Жумладан, Ҳушёр қишлоғидан кутубхоначи бўлиб ишлаган, ҳозирда пенсиядаги Икромова Зулфияхон опа “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлардан миннатдор эканлигини билдирар экан, қишлоқдаги талабга жавоб бермай қолган эски маданият уйи биносини бузиб, бинони янгидан қуриб, бу ерда маданият маскани барпо этишни, кутубхона ҳам очишни таклиф қилди. Масала масъул раҳбарлар эътиборига ҳавола қилинди, топшириқ берилди. Бу каби кўплаб мурожаатлар сайёр қабул давомида билдирилди.

Ровон қишлоғида яшовчи Эргашев Метиннинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассислар етишмаслиги сабаб вилоят марказидан етишмайдиган соҳалар бўйича мутахассислар юбориш тўғрисида”ги мурожаати ижобий ҳал этилиб, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун вилоят ҳокимлигига ажратилган 14 та квотадан 10 таси сўхлик ёшлар учун ажратиб берилди.

Янгиариқ қишлоғида яшовчи Ибрагимов Толибжонннинг туманда кураш мактабини очиш бўйича таклифи юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан 400 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилди.

Шунингдек, туманга куз-қиш мавсуми учун 5000 тонна кўмир олиб келиниши, қишга тайёргарлик ишлари учун 3 млрд сўм пул маблағи ажратилгани билдирилди.

Қабул давомида 12 нафар малакали тиббиёт ходимлари ташриф буюриб, улар бир ҳафта давомида туманда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар, кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech