23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Хавфсизлик
23 Янв  2019 1246

Сохта иш юритиб, пулларни ўзлаштирган ҳисобчи жазосини оладиган бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан текшириш ўтказилди. Унда фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Н.М. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech