13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Хавфсизлик
16 Июл  2020 411

Сохта пулга ароқ харид қилмоқчи бўлдилар

8 июль куни соат кечки пайт Данғара шаҳарчасида спиртли ичимликлар савдо дўконига 20-23 ёшли уч киши кириб келиб, дўкон сотувчисига 1 дона 100 АҚШ доллари купюрасини бериб, мазкур купюра эвазига 200 000 сўмлик алкоголь маҳсулот сотиб олишини, қолган қисмини сўмда қайтариб беришини айтган.

 

Ҳушёр дўкон сотувчиси 100 АҚШ доллари купюрани сохта эканлигига шубҳа қилиб, бу ҳақда туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув давомида дўкон сотувчисидан 1 дона 100 АҚШ доллари купюраси текшириб кўриш учун ашёвий далил сифатида олинган. Экспертиза хулосасига кўра, 100 АҚШ доллари купюраси қалбаки эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш). Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech