20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,6 °C

Хавфсизлик
21 Авг  2019 1125

Сохта ходим жиноят устида қўлга олинди

2019 йилнинг 17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини “жиноят қидирув ходими” деб таништиради.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ долларини сўрайди.

Билолиддин О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech