06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Долзарб
5 Июл  2019 903

«SpaceX» сунъий йўлдошларни йўқотди

Американинг «SpaceX» компанияси май ойида «Starlink» дастури доирасида учирилган олтмишдан ортиқ йўлдошларини йўқотиши мумкин эди, деб ёзган Twitterга америкалик астроном Жонатан Макдауэлл.

Олимнинг айтишича, саккизта «Starlink» космик қурилмаси аномал траекториялар бўйлаб ҳаракатлана бошланган, қолганлари деярли белгиланган орбитага чиқиб олган.

Июнь ойида «Starlink»нинг олтмишта сунъий йўлдошдан учтасини йўқотгани хабар қилинганди.

«Starlink» сунъий йўлдошлари май ойида интернетга глобал киришни таъминлаш учун мўлжалланган «Starlink» миссияси доирасида «Falcon 9» ракетаси томонидан ишга туширилганди.

2015 йилнинг январида «SpaceX» томонидан эълон қилинган «Starlink» дастури орбитаси баландлиги 1110-1325 километр бўлган 4425 қурилма ва орбитаси баландлиги 335-346 километрли 7518 та аппаратни ишга туширишни ўз ичига олади. Ҳар бир сунъий йўлдошнинг массаси 386 килограммни ташкил этади. Алоқа каналининг ўтказиш қуввати ҳар бир фойдаланувчи учун сониясига бир гигабит бўлиши айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech