11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Спорт
29 Дек  2018 1537

“Спорт” телеканали Осиё Кубоги ўйинларини тўлиқ намойиш қилади

2019 йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг учрашувлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали орқали намойиш этиб борилади. Бу ҳақида ЎФА Матбуот хизматига “Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов маълум қилган. 

Айни пайтда мазкур мусобақани тўлиқ равишда мухлислар эътиборига ҳавола қилиш учун катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Юртимиздаги мухлислар “Осиё Кубоги – 2019” мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган параллел равишда кечадиган ўйинлар эса Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи "UzHD" ёки "Маҳалла" телеканали орқали намойиш қилинади.

 Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида, жонли эфирда намойиш қилинган учрашувлар эртаси куни соат 08:00дан бошлаб яна такроран намойиш қилинади. Бундан ташқари, ҳар куни "Осиё Кубоги кундалиги", "Спорт" телеканали студиясида Осиё Кубоги мусобақасига бағишланган дастурлар бериб борилади. Хуллас, Ўзбекистондаги мухлисларни Осиё Кубоги мусобақаси муҳитига олиб кириш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз", ­– дейди Зоҳид Каримов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech