25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,6 °C

Мамлакатимизда
6 Мар  2019 652

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича халқаро мусобақалар савриндорлари ОТМга танловсиз қабул қилинади

Ҳукумат қарори (190-сон, 05.03.2019 й.) билан Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумлаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, спортнинг техник ва амалий турлари, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.

Илгари бу имтиёз фақат спортнинг олимпия турлари, “Кураш” миллий спорт тури, шахмат, шашка бўйича мусобақа ғолибларига берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech