19 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Хавфсизлик
5 Дек  2019 923

Андижондаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди

Андижон шаҳрида кеча, 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30 ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар қилгандик.

Ёнғин сабаб мазкур кўп қаватли уйда жойлашган 8 та хонадон зарар кўрган ҳамда 11 нафар фуқаролар термодеструктив маҳсулотларидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Жабр кўрганлар орасида 3 нафар вояга етмаганлар бор. Жабрланганлар орасида қурбонлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech