10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Саноат
27 Янв  2020 1490

«SamAuto» биринчи «ISUZU D-Maxi» пикаплари сотувини бошлади

2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи «ISUZU D-Maxi» пикаплари сотуви бошланди. «SamAuto» янги автомобиллари линейкаси тақдимоти 2019 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтди.

Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар «SamAutoi» заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган «D-MAX IRBISi» модификациясини афзал билдилар. «D-MAX IRBISi» 865 килограммгача юк кўтара олади.

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech