28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Саломатлик
4 Апр  2020 3606

Юртимиздаги коронавирус инфекцияси статистикаси

Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинганлар 263 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 102 нафари хорижда, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.

Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ҳисоблайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 8 нафар;

10-19 ёшгача – 10 нафар;

20-29 ёшгача – 51 нафар;

30-39 ёшгача – 63 нафар;

40-49 ёшгача – 73 нафар;

50-59 ёшгача – 40 нафар;

60-69 ёшгача – 13 нафар;

70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар хорижда бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 102 нафарни ташкил этмоқда. Улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган.

161 нафар фуқаро эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

 Шу кунгача 25 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech