20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Молия
24 Июл  2019 735

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси 1 октябрдан ошади

Президентимизнинг «Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлигининг Телеграм-канали хабар беришича, 2019 йил 15 августдан бошлаб сиқилган газни якуний истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.

Бундан ташқари, 1 октябрдан бошлаб спиртли ичимликлар учун акциз солиғи ставкаси ўртача 10 фоиз ва тамаки учун 20 фоизга ошади.

Спиртли ва алкоголь ичимликлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

uzreport.news сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech