30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,4 °C

Таълим
6 Фев  2020 5058

Стипендиялар янги тартиб бўйича тўланади

2020 йил 31 январда Ҳукуматнинг 59-сонли  «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан:

- давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контаркт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли бўйича таълим олаётган талабалар қатъий белгиланган стипендия билан таъминланади (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно);

- семестр якуни бўйича фанлардан 86 ва ундан юқори балл тўплаганлар, яъни  фақат аълога ўзлаштирган талабаларнинг стипендиялари базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилади;

- семестр якуни бўйича рейтинг кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлган, яъни фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлган давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабаларга кейинги семестрда стипендия тўланмайди  (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно).

Шунингдек, қарор билан 2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари учун талабаларнинг ўзлаштириш баҳоларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган стипендиялар миқдори ҳам белгиланган, дея хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech