15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Ҳукумат
30 Авг  2019 1117
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Tashkent City босқичма-босқич битмоқда

Маълумки, давлатимиз раҳбари бу лойиҳанинг сифати ва суръатини доимий кузатиб бормоқда. Ҳар бир деталга, рангга, қулайлик ва қиёфа уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 30 август куни Tashkent City га яна бир бор келиб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Конгресс-холл биноси икки қаватдан иборат бўлиб, унинг марказида катта ва кичик залларга трансформация бўладиган 4 минг ўринли холл мавжуд. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида 8 та делегацияни қабул қилиш имкониятига эга қўшимча заллар ҳам бор.

21 қаватли беш юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. «Hilton» бренди остида фаолият юритадиган бу отелда 258 та хона бўлади. Бундан ташқари, 3 та ресторан, банкетлар зали ҳамда 6 та мажлислар зали мавжуд.

Бугунги кунда конгресс-холл ва меҳмонхона қад кўтариб бўлган. Ички пардозлаш, электр тармоқлари тортиш, декоратив панелларни монтаж қилиш ишлари якунланмоқда. Муҳандислик коммуникация тармоқларини ўрнатиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Президентимиз мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишларини юқори баҳолаб, бу объектлар ишга тушганда хизмат турларини кўпайтиришга эътибор қаратиш, халқимизнинг бу ерга келиб мазмунли дам олиши учун қулайликлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech