13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Мамлакатимизда
7 Янв  2019 1880

Судьяларни лавозимга тайинлаш тартиби ўзгаради

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4096, 06.01.2018 й.) қабул қилинди, деб ёзмоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадиқот институти негизида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрловчи судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрловчи, уларнинг малакасини оширувчи муассаса ҳисобланади.

Судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан Судьялар олий кенгаши ва Олий суд томонидан белгиланадиган квоталар асосида амалга оширилади.

Курсларга қабул қилинган номзодлар иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ у эгаллаб турган лавозим ўқиш даврида сақланади, бу даврда унга стипендия тўланади.

2020 йил 1 сентябрдан судьялик лавозимларига фақат Судьялар олий мактабида ташкил этилган курсларни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади.

Тайёрлаш курслари дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар стипендия суммасини тўлиқ қоплаб беради.

Судьяларни лавозимга тайинлашнинг амалдаги тартиби 2019/2020 ўқув йили тугагунга қадар сақлаб қолинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech