06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Хавфсизлик
8 Июл  2019 992

Сурхондарёда 20 ёшли қиз туғиб, боласини ҳожатхонага ташлаб кетди

02 июль куни соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 й.т.) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Хабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл эса чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech