20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Мамлакатимизда
12 Окт  2019 346

Сурхондарёда тадбиркор фуқаронинг қолган пулини қайтаргиси келмади

Ангор тумани “Қорасув” маҳалласида яшовчи О.Фаттаев Президент “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, “Абдулфайз Ангор” хусусий корхонаси унинг пулларини қайтармаётганини билдирган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси матбуот хизмати хабар қилади.

О.Фаттаев Ангор тумани “Халқ банки”дан 30 млн. сўм 8 фоизли кредит олиб, Ангор туманида жойлашган “Абдулфайз Ангор” хусусий корхонасига маҳсулот олиш учун ўтказиб берган. Аммо ушбу маҳсулотлардан ортган  2 млн. сўм пулни корхонадан ололмаган.

Бу қилинган мурожаат Ангор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, мурожаат муаллифининг қолган 2 млн. сўм пул маблағи таъминотчидан тезкорлик билан  олиб берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech