17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Транспорт
28 Мая  2019 444

“Сурхонобод” станцияси ўзаро товар айрибошлаш ва яқин қўшничилик алоқаларини ривожлантиради

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ташувлар сонини ошириш, транзит юкларни ташиш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориш мақсадида “Сурхонобод” станцияси барпо этилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ матбуот хизмати.

Тантанали очилиш маросимида ушбу янги юк ўтказиш маскани икки мамлакатни боғловчи “янги дарвоза” сифатида фаолият олиб бориши қайд этилди.

Шу кунга қадар мамлакатимизнинг жанубий қисмидаги транзит ташувлар қўшни Туркманистон Республикасининг “Болдир” станцияси орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда экспорт ва импорт юк айланмаси янгидан бунёд этилган “Сурхонобод” станцияси орқали амалга оширилади. Стантцияда давлат чегарасини кесиб ўтадиган темир йўл ҳудудида божхона хизмати ва бошқа назорат турларини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

“Сурхонобод” станцияси икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш, экспорт ва импорт хизматларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, энг муҳими, икки давлат халқларлари ўртасида ўзаро қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech