13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Хавфсизлик
1 Мая  2020 4151

Сув аҳоли яшаш пунктига кириб борди

Сардоба сув омборидан чиққан сув аҳоли яшаш пунктига кириб борган.

Аввал хабар берилганидек, 1 май соат 05:55да Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Бунда, асосан, сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. Сардоба тумани «Қўрғонтепа» МФЙ сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари, жумладан, «Қўрғонтепа», «Дўстлик», «Юртдош» МФЙлардан жами 11 598 нафар аҳоли Мирзаобод туманига эвакуация қилинди.
Бундан ташқари, сув босиш хавфи бўлган «Қуйтош», «Ота юрт», «Бирлик» МФЙларидан аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда.

Воқеа жойида республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиряптилар.
Мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 нафар шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан нафар 120 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МВБРҚМдан нафар 60 шахсий таркиб, 6 та автотехника, МГдан нафар 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилди.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар бўйича маълумот келиб тушмаган, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech