11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Транспорт
11 Июл  2020 465

Сув ҳавзалари устига кўприк қуришда янгича ёндашув

Маълумки, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Поп – Наманган – Андижон» темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳаси амалга ошириш ишлар давом этяпти.

Айни пайтда 100 километрлик «Наманган – Андижон» йўналишида электрлаштириш ишларининг қарийб 70 фоизидан ортиғи бажариб бўлинди.

Мазкур лойиҳа доирасида бунёд этилаётган сунъий иншоотлар қаторида аввал қилинмаган ноёб усуллар қўлланилмоқда. Таъкидлаш лозимки, темирйўлчиларга Фарғона водийсида барпо этилган йирик суғориш иншооти – Катта Андижон канали устидан пўлат изларни ётқизиш вазифаси қўйилган эди. Гап шундаки, қурилаётган кўприкнинг асосий устунлари олдин каналдаги сув оқимини тўхтатган ҳолда ўрнатилган эди. Ҳозирда эса, айни деҳқонларимиз томонидан экинларни суғориш ишлари олиб борилаётганлиги боис, қурилиш ишлари канал сувини (оқимини) тўхтатмасдан амалга оширилиши лозим. Шунга қарамасдан иш муваффақиятли амалга оширилди. Бу жараён бизнинг қурувчи мутахассисларимиз томонидан илк бор ўтказилди.

Ушбу ноёб қурилишни амалга ошириш учун «Боштранслойиҳа» АЖ мутахассислари алоҳида лойиҳани ишлаб чиқишди ва «Андижон механика заводи» шуба корхонаси томонидан кўприк учун махсус метал-конструкциялар тайёрланди. Бугунги кунга келиб «Кўприкқурилиш Трести» УК қурувчилари томонидан темир-бетон оралиқ балкалари ўрнатилди ва қурилиш-монтаж ишлари якунланди, ҳозирда пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа амалга ошиши билан «Наманган – Андижон» йўналишининг электрлаштирилиши натижасида Олтин водий бўйлаб 331 километр узунликдаги ҳалқа йўлида электропоездлар тўлиқ ҳаракатланишига эришилади ва маҳаллий аҳолининг ҳудудлараро ҳаракати енгиллашишига эришилади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech