21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Энергетика
23 Янв  2020 540

Табиий газ ўрнига суюлтирилган газ етказиб бериляпти

Ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳри, Янгиобод МФЙ, М.Раҳимов кўчасидаги хонадонларда ва Мажнунтол МФЙдаги хонадонлар 2010 йилдан бери табиий газ тармоғидан узиб қўйилгани ва аҳоли бундан қийналаётгани” мазмунида хабар тарқалган эди.

Ушбу хабар юзасидан “Наманган Ҳудудгаз” МЧЖ қуйидагиларни маълум қилади:

Наманган шаҳридаги “Янгиобод” ҳамда “Мажнунтол” МФЙлар 2012 йилда Наманган шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган. Чунки ушбу маҳаллалар “Наманган-2” газ тақсимлаш станцияси орқали табиий газ билан таъминланар, ҳудуд асосий газ келтирувчи тармоқдан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли табиий газ таъминотида танқислик вужудга келган эди. Маҳалла ўрамидаги барча истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилиб, босқичма-босқич суюлтирилган газ таъминотига ўтказилган.

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 736 та истеъмолчи мавжуд бўлиб, аҳоли хонадонлари 764 дона маиший газ баллонлар билан таъминланган, шундан 488 дона газ баллонлари “Наманганшаҳаргаз” филиали томонидан шартнома асосида вақтинча фойдаланиш учун етказиб берилган. Мазкур МФЙ аҳолисига филиал томонидан ўтган йилда 64980 кг суюлтирилган газ истемолчиларга етказиб берилган. Сўнгги марта истеъмолчиларга 2020 йил 20 январь куни 9320 кг суюлтирилган газ белгиланган тартибда етказиб берилган.

“Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинида эса 1051 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, ахоли хонадонлари 1150 дона маиший газ баллонлар билан таъминланган, шундан 815 донаси ижара шартнома асосидаги газ баллонлар, қолган 335 та баллон аҳолининг шахсий баллонлари ҳисобланади. Ушбу МФЙга ҳам “Наманганшаҳаргаз” филиали томонидан ўтган 2019 йилда жами 166650 кг суюлтирилган газ истемолчиларга етказиб берилган. Жумладан, январ ойида истеъмолчиларга 11380 кг суюлтирилган газ етказиб берилган. Ҳар иккала МФЙга суюлтирилган газ етказиб беришнинг даврийлиги ўртача 40-45 кунни ташкил этмоқда.

“Наманганшаҳаргаз” филиали ходимлари ҳар иккала маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳолиси билан учрашиб, юқоридаги масалалар бўйича тушунча бердилар ҳамда келгусида мурожаатлар юзасидан бевосита филиалга мурожаат қилишлари айтиб ўтилди, дея хабар беради “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech