10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент 0 °C

Бизнес
24 Ноя  2019 1062

Тадбиркор аҳолидан нақд пулни қабул қилишда онлайн-назорат касса машинасини қўллайди

“Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (23.11.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, нақд пул тушумига эга тадбиркорлар аҳолидан нақд пулни қабул қилишда Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги Фармони  билан тасдиқланган графикда белгиланган муддатга қадар онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, ушбу муддат тугагач мажбурий равишда ўтадилар (истисно ҳолатлар мавжуд).

Қарор билан, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга рухсат этилади.

Тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда техник хизмат кўрсатиш марказларини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассалар давлат солиқ хизматлари органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech