22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Мамлакатимизда
11 Сен  2019 330

Тадбиркор истеъмолчини алдамоқчи бўлди

Хоразм вилояти, Қўшкўпир шаҳарчасида яшовчи М.Уразметова 2019 йил 7 август куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига тадбиркордан пулларини қайтариб ололмаётганлиги бўйича мурожаат қилган.

Мурожаатга асосан туманда жойлашган “Нурмуҳаммад тўйли” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси Ш.Рузметовга ўз хонадони учун 7 миллион сўм эвазига 3 та МДФ эшиклари буюртма қилиб,  олдиндан тўлов тариқасида 3,5 миллион сўм пул бериб ўзаро келишиб олган.Орадан маълум вақт ўтгач эшиклар тайёр бўлиб, истеъмолчининг хонадонига урнатиш учун олиб борилганида эшиклар уй эгаси буюртма қилганидек эмаслиги маълум бўлган. Фуқаро хусусий тадбиркор Ш.Рузметовдан пулларини қайтаришни сўраган, аммо пулларини олмолмагач Федерациядан амалий ёрдам сўраган. Истеъмолчининг мурожаати қонун доирасида кўриб чиқилиш мақсадида “Нурмуҳаммад тўйли” хусусий корхонасига  бориб, ўрганиш ўтказилди ва корхона иш бошқарувчиси Ш.Рузметовга “Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонуни”нинг тегишли моддалари бўйича тушунтирилган ва истеъмолчига тегишли бўлган 3,5 миллион сўм пул маблағи қайтарилишига эришилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech