27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
29 Мар  2020 1947

Тадбиркорлар ташуббуси таҳсинга лойиқ

Тошкент шаҳри ва Юқоричирчиқ туманида карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, коронавирусга қарши кураш чора-тадбирларини самарали олиб бориш, турли чет давлатлардан келаётган ҳамюртларимизни карантинга олиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида карантин тадбирлари учун йирик ҳажмдаги мослаштирилган базалар ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда мазкур карантин базаларини барча зарур анжомлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашда бир гуруҳ тадбиркорларнинг ташаббус кўрсатаётганлиги алоҳида таҳсинга лойиқдир.

Халқимизда азал-азалдан қийин даврларда бир-бирига ижтимоий ёрдам бериш, кўллаб-қувватлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлиш, саховат кўрсатиш - қадрият сифатида эъзозланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги республикамизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига самарали ҳисса қўшаётган:

«Dentafill Plyus», «Oskar Furniture», «B.H.T», «Candy Gold» ва «N’medov» корхоналарига миннатдорлик билдиради ва келажакда бу каби ташаббускор тарбиркорлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech