17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Мамлакатимизда
14 Авг  2019 242

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4417-сон, 13.08.2019й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тузилмасида иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими жорий этилди.

Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори ҳисобланади.

Шунингдек, ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади.

Жамғарма ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифалари рўйхати тасдиқланади.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризалари электрон ҳужжат айланиш тизими орқали кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, жамғарма томонидан қуйидаги имкониятларга эга  “Тадбиркор” ахборот тизими яратилади:

- банклар ва Жамғарма ўртасида электрон ҳужжат айланиши, шу жумладан, электрон рақамли имзо ёрдамида маълумот алмашиш;

- дастурий таъминотни Давлат солиқ, статистика қўмиталари, Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон банклари ассоциациясининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш;

- банк кредитлари бўйича электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ишончнома ва кафолатлар, шунингдек фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;

- банклар ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech