
Таэквондочиларимиз Туркиядан умумий ҳисобда 12 та медал билан қайтадиган бўлди
Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» рейтинг турнири ниҳоясига етди. Мусобақа спортчиларимиз учун ҳар қачонгиданда омадлироқ келди. Турнир якунларига кўра, ҳамюртларимиз умумий ҳисобда 10 та медални қўлга киритишди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Қуйидаги спортчиларимиз мусобақада совриндор бўлишди:
Олтин медаль:
-74 кг: Никита Рафалович
-87 кг: Даврон Азимов
-49 кг: Мадина Маннопова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-48 кг: Амирбек Тўраев – (ўсмирлар ўртасида)
Кумуш медаль:
-54 кг: Баҳром Абдуллаев
Бронза медали:
-54 кг: Валентин Хегай
-57 кг: Зария Касимова
-80 кг: Шуҳрат Салаев.
Аввалроқ, таэквондочиларимиз Никита Рафалович (кумуш) ва Валентин Хегай (бронза) Анталиядаги «President’s Cup European region» рейтинг турнирида шоҳсупага кўтарилгандилар. Демак, спортчиларимиз ортда қолган икки турнир якунига кўра 12 та медаль билан юртимизга қайтадиган бўлишди.