25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
22 Мая  2020 208

Тажрибамиз қўшниларга қўл келди

Тожикистонлик ҳамкасбларига кўмаклашиб қайтиб келган мутахассисларимиз муносиб кутиб олинди.

Аввал хабар берганимиздек, тажрибали ва малакали бир гуруҳ шифокор мутахассисларимиз Тожикистон Республикасига йўл олишган эди.

Бугун тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борган шифокорларимиз юртимизга қайтишди.

Мутахассисларимиз томонидан сафар давомида Тожикистон шифокорлари иштирокида қатор анжуманлар ташкил этилиб, уларда Ўзбекистондаги эпидемик вазият ва касалликнинг олдини олишда амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди, ўзаро фикр ва тажриба алмашинди. Шунингдек, самарали даволаш, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ва шифохоналарда зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш бўйича мастер-класслар ҳам ўтказилган.

Юртимиздан борган анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог каби мутахассисларимиз тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда қатор тавсиялар ишлаб чиқишди ва шу асосда самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Қайтиб келган тиббий гуруҳнинг барча 8 нафар аъзолари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech