06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Мамлакатимизда
14 Окт  2019 575

Самарқандда талаба ҳарбий хизматга кетгани учун ўқишдан ҳайдалиши мумкин

Самарқанд ветеринария медицинаси институти 2-курс талабаси ўқув йилининг иккинчи ойида ҳарбий хизматни ўташга жўнаб кетган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.  

Талабанинг устози, факультет декани, доцент Э.Шаптаковнинг айтишича, талаба бу ҳақда деканатга маълум қилиб, ариза келтирганида, унинг аризасига институтнинг 2-бўлими ва институт юристининг хулосасига кўра, маъмуриятнинг умумий хулосаси асосида жавоб қилинади, деб айтилган ва ариза маъмуриятга чиқарилган. Сўнг расмиятчиликсиз, устоз ва шогирд  очиқчасига  гаплашиб  олганлар. Шаптаков талабасига, бунинг натижасида кўп дарс соатларини қолдириши, фанларни ўзлаштиролмай қолиши мумкинлиги, келажакда бу нарса унинг фаолиятига таъсир қилишини таъкидлаган. Бундай вазиятда Академик таътил олиши зарурлиги ҳам тавсия этилган.

Шу гап - сўзлардан сўнг, талаба дарсларга келмай қўйган. Деканат томонидан унинг ота-онасига хат жўнатилган. 

Институти проректори, доцент Б.Нарзиевнинг таъкидлашича, амалдаги тартиб - қоидаларга кўра, олий таълим муассаси талабалари таътил пайтларидагина  бу имкониятдан фойдаланиб, бурчларини бажаришлари керак. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (393-сонли) қарорига кўра, талаба 36 соат асоссиз дарс қолдирса ҳайфсан олиши, 74 соат дарс қолдирадиган бўлса, талабаликдан четлаштирилиши белгиланган.

Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар билан ишлаш бўлими бошлиғи (2-бўлим) полковник Т.Нарзиев талабанинг аризасига “1 ойлик ҳарбий хизматни таътил пайтида ўташи керак” деб хулоса берган.

Мудофа ишлари бўлими томонидан юборилган маълумотномада “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг  25-моддасига асосан, иш (ўқиш) жойи ва иш ҳақи (стипендияси) сақланади, дейилган.

Аммо хавфсизлик ва Мудофа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (Қонунчилик Палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан маъқулланган) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси 5-қисм билан тўлдирилган.

Унга кўра, “Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб тилади”.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech