18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,9 °C

Кейинги авлод
22 Янв  2019 1527

Талабалар ўртасида “Big Idea Challenge” танлови эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда “Big Idea Challenge” танловини эълон қилади.

Танловнинг мақсади талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.  Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Танловда ОТМ талабалари ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган ўзларининг илғор лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг биринчи босқичидан танлаб олинган лойиҳа муаллифлари иккинчи босқичида Лондон Метрополитен университети экспертлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари ўтказиладиган тренингда иштирок этади.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 1 февраль.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech