20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Транспорт
29 Июн  2020 562

Талабалар Ватанига қайтарилди

Москва шаҳридан чартер рейс орқали Россия олий ўқув юртларида таълим олаётган талаба ёшларимиз Тошкентга олиб келинди.

Булар орасида Н.Э.Бауман номидаги Москва Давлат техника университети, Москва Давлат пўлат ва қотишмалар институти, Россия транспорт университети, Санкт-Петербург давлат алоқа йўллари университети, Омск давлат алоқа йўллари университети ва Москва архитектура институтида таҳсил олаётган Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 220 нафар талабаси (бакалавр, магистр, аспирант) бор.

Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ётоқхонасида карантинга жойлаштирилди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан барча зарур шарт-шароитлар, шу жумладан, кунига уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш ишлари ташкил этилди. Онлайн-таълимни давом эттирадиган талабалар юқори тезликдаги Интернетга уланиш учун шароит яратилди.

14 кунлик карантин даври тугаганидан сўнг барча талабалар ўз уйларига юборилади.

Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талаба ўз Ватанига қайтарилиши режалаштиряпти, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech