27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
30 Мар  2020 421

Талабалар хайрли ишга қўл урдилар

Бухоро Давлат университети талабалари ҳам ниқоб тикиб, бепул  тарқатдилар.

Бухоро давлат университетининг бир гуруҳ кўнгилли талабалари устозлари бошчилигида бошқа ОТМлардаги тенгдошлари сафига қўшилиб, хайрли ишга қўл урдилар.

Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин жорий қилиниши ва шахсий гигиена воситаси бўлган ниқобларга эҳтиёж ортиши сабабли талаба-ёшлар университет ТТЖда бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилган ўқув устахонасида 1 000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар.

Ниқоблар университет талабалари турар жойидаги хорижлик талабалар, Бухоро шаҳридаги 32 – сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Бухоро шаҳаридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ётоқхонасидаги аҳоли вакилларига бепул тарқатилди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech