02 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Таълим
6 Мар  2020 1214

Таълим тизими ривожи хорижий тажриба асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Швециянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йил 5 мартда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари У.Бегимқулов Швециянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман ҳамда «Education First» халқаро ҳамкорлик компанияси директори Карл-Йоҳан Вестринг билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида олий таълим тизимини такомиллаштиришда Ўзбекистон ва Швеция ҳамкорлиги истиқболлари ва амалга оширилаётган дастурлар муҳокама қилинди.

Музокарлар «Education First» компанияси ва вазирлик ўртасида ўқитувчи ва талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш ва тилни ўлаштириш даражасини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокамаси билан ҳам давом этди.

У.Бегимқулов, шунингдек, компания билан ҳамкорлик педагогикага ихтисослашган ОТМлардаги нолингвистик таълим йўналишларидаги талабаларнинг инглиз тилини ўзлаштириш даражасини оширишда биргаликда иш олиб бориш бўйича ҳам таклиф билдирди. 

Шу билан биргаликда, учрашувда олий таълим муассасаларида магистратура босқичига инглиз тилидан кириш имтиҳонларини холисона баҳолаш учун компания вакилларини жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этиш лозим, Швециянинг «Education First» компаниясига 1965 йилда асос солинган бўлиб, компания бугунги кунда дунёнинг 116 мамлакатида 46 мингдан ортиқ ҳамкорларга эга.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech