08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Маданият
4 Фев  2020 1659

«Лазги» рақси UNESCO рўйхатидан жой олди

Аввал хабар берилганидек, UNESCO Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Хоразмнинг «Лазги» рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритган эди.

Мазкур қарор 12 декабрь куни Колумбиянинг Богота шаҳрида UNESCO номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган эди.

UNESCO бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган бу ҳақдаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади. 

 Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, айни вақтда UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech