15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Ҳарбий
5 Авг  2019 403

“Танк биатлони” бўйича вакилларимиз ҳозирча гуруҳда биринчи ўринда бормоқда

Бешинчи халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича илк бор иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мусобақанинг биринчи шартини кўнгилдагидек бажаришди. 3-4 август кунлари ўтказилган мусобақада сержант Убайдулла Турдиалиев етакчилигидаги экипаж аъзолари берилган тўсиқларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи гуруҳида 13 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилган эди. Аммо Шри-Ланка ва Жанубий Африка республикаси жамоалари мазкур мусобақага етиб келмаганлиги сабабли ҳозирда гуруҳда 11 та жамоа биринчилик учун кураш олиб бормоқда.

“Танк биатлони” мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларни Россия Федерациясида фаолият юритаётган бир гуруҳ юртдошларимиз катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Мусобақа жараёнида иштирок этаётган халқаро тоифадаги мутахассислар ҳам жаоамизнинг чиқишини алоҳида эътироф этиб, юқори баҳолашган. Шу кунгача гуруҳда 7 та жамоа биринчи шарт бўйича берилган топшириқларни бажарган бўлса, вакилларимиз улар ичида биринчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech