26 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Мамлакатимизда
19 Фев  2020 1589

Тарихга назарни ўзгартган асар

Бугун Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг яна бир китобини, аниқроғи, «Бизким, ўзбеклар»нинг янги, бешинчи нашрини ўқувчилар қўлига олди. Ўзбек адабий тилини чуқур қадрловчи адибнинг бу асари ҳам миллатининг тарихини дунёга танитиш йўлида олиб бораётган изларишларининг яна бир натижаси бўлди. Ушбу китобда илимий-тарихий фактлар жуда кўп бўлиб, улар ўринли равишда келтирилган. Китоб ўзбек давлатчилик тарихи ҳақида бўлиб, табиий-жўғрофий ҳолатлар тарихига оид ахборотлар қизиқарли йўсинда берилган.

 

Миллий ифтихор туйғуси тарбиясига хизмат қилувчи мазкур китобда Ватанимиз тарихига, тарихий маълумотларга илмий назар билан бирга ёзувчи илғор зиёли кўзи билан қараб ёндошилгани туфайли асар ўқишли чиққан.

Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Бизким, ўзбеклар» китоби Ўзбекистон тарихининг энг муҳим соҳаси – миллий давлатчилик тарихини очиб берадиган муҳим қўлланма бўлган.

Академик Азиз Қаюмовнинг ибораси билан айтганда «Муаллиф ўз халқига муҳаббатини илмий-адабий маълумотлар, уларнинг шарҳи ва мазмундор мулоҳазалари билан бойитган ҳолда изҳор этган». Шунинг учун бўлса керак, бу китобдан ижтимоий йўналишдаги кўпгина соҳа вакиллари қўлланма сифатида ҳам фойдаланадилар. 

 Асар кўпгина тарихий воқеаларга аниқлик киритилганлиги билан ҳам ўқувчининг қизиқишини орттиради. Абдуқаҳҳор Иброҳимов  давлатчилигимиз тарихининг биз билгандан ҳам серқирра эканлигини исботлай олган. Шу ўринда бир тарихий воқеага тўхталмай иложимиз йўқ. Муаллиф Бобур ва Шайбонийхон ўртасидаги зиддиятни икки халқнинг икки фарзанди сифатида эмас, бир халқнинг икки фарзанди ўртасидаги ҳокимият талашуви сифатида кўз ўнгимизда намоён этган.

Шубҳасиз, ушбу асарнинг тарбиявий аҳамияти беқиёсдир. Айниқса, ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат ҳиссини кучайтириш, ўзбек тилининг янада сайқал топиши ҳамда тилимизга, қолаверса, тарихимизга келажак авлоднинг ҳурмати ошиши асар аҳамиятини яна бир бор кучайтиради.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech