14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Туризм
23 Июл  2020 566

Тошкент вилоятида этнотуризм ривожланяпти

Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича вилоят Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоятидаги ҳудудий департаменти томонидан янги лойиҳага асос солинди.

Хусусан, вилоятнинг этнотуризм салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда янги туризм маршрутини яратиш устида иш бошланди.

Янги йўналиш манзили Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг гўзал ва беқиёс тоғ бағрида жойлашган Мўминобод қишлоғидир.

Ташаббускор фермер Ойбек Холтўраев ҳамда департамент вакиллари ҳудуднинг маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қизиқарли бўлган этно ва агротуризм имкониятларини тақдим қилишни мақсад қилишган. Бундан кўзланган мақсад янги туризм маршрутини яратиш орқали сайёҳларга таклиф қилинаётган туризм йўналишлари сонини ошириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech